• Асосий
  • Жамият ҳақида
  • Умумий маълумотлари

Бош Саҳифа

“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖга 1932 йилда асос солинган бўлиб, жамият “Ўзбекэнерго” АЖ, автомобиль ва Химиявий саноати министрлик ва идоралари, сув ва қишлоқ хўжалиги, мудофаа ва махсус, турар жой ва ижтимоий маданий маиший мақсадидаги объектлар буюртмаси бўйича энергетик қурилишлар (гидроэлектростанциялар, иссиқлик электр станциялари, насосли ҳамда уларни модернизация қилиш, қайта таъминлаш ва демонтаж)ни амалга оширишда улкан тажрибага эга. Шунингдек, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ “TONOKU Elektrik Pover Co. Inc” (ускуналарни “NEDO” гранти бўйича етказиб бериш) япон компанияси билан биргаликда “Тошкент ИЭС” АЖда (шаффоф ривожланиш Механизми компоненти билан) “Юқори самарали когенерацион газотурбинали технологияларни киритиш ҳисобига энерго ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш Модель лойиҳаси” инвестицион объектини амалга оширишда иштирок этган.
2014 йилда 47 т/с буғ ишлаб чиқариш қувватига эга утилизация қозони билан таъминланган, номинал қуввати 27 МВт бўлган газотурбина ускунаси ишга туширилган. Ушбу газ турбинасида ишлаб чиқилаётган электр энергияси республика энергосистемасига сотиш учун ўтказилади. Айни пайтда, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун иссиқ сув кўринишида Тошкент шаҳари аҳолисига иситиш ва иссиқ сувни етказиб бериш мақсадида    умумий 650 Гкал/с қувватига эга 7 та суд иситиш қозонхоналари ўрнатилган.
Ўтган 2010-2015 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси гидроэнергетика ва иссиқлик энергетикаси объектлари бўйича  “Ўзбекэнерго” АЖ ва ташқи буюрмалар    ташкил этилиб, ўз иш фаолиятини олиб бораётган қуйидаги объектлар мавжуд:
Гидроэнергетик объектлар:
Тошкент вилоятининг Оҳангарон сув омборида 21 МВт қувватдаги кичик ГЭС;
Қуйи-Бўзсув ГЭСлар каскадида ГЭС-14 бош бўғинининг сиртқи сув чиқариш;
Чорвоқ ГЭСида ишчи ғилдиракларни алмаштириш орқали гидрогенераторлар модернизацияси.
Иссиқлик энергияси объектлари:
Талимаржон ГЭСи 1-сонли энергоблокини ишга туриш комплекси;
Янги-Ангрен ИЭСда ВЛ 6 кВ ташқи электр таъминоти, ирригацион насос станцияси, суткалик ҳажмли бассейн, сув ўтказгичлар, тоғ канали;
Навоий ИЭС 4-блогида 160 МВт қувватдаги турбогенераторни тиклаш таъмирланиши;
Тошкент ИЭСда ПГУ қурилиши учун саноат майдонида тайёргарлик ишлари;
36 кВ “Ўзбекистон” ПСнни реконструкцияси;
Муборак ИЭСда қўшимча буғлаш юкламасини қоплаш учун буғлатиш ускунаси монтажи ва реконтструкция ишлари;
Сирдарё ИЭСда мавжуд насос станциясини балиқ боқиш учун реконструкция қилиш ва балиқ хўжалиги электр тармоғи схемасини ўзгартириш;
Ўта муҳим объектларни қўриқлаш ва саноат майдонлари периметри бўйича қурилмаларни реконструкция қилиш;
Янги-Ангрен ИЭСда 400 м3 ҳажмдаги иссиқ сув баки-аккумуляторини кўчириб ўтказиш;
Янги-Ангрен ИЭС КТЦ-1 гидройиғимига тармоқланган труба ўтказгичларни монтаж қилиш;
Янги-Ангрен ИЭС ТТЦ таъмирлаш-жиҳозлаш блокида кран сстакадаси;
Янги-Ангрен ИЭС ТТЦ 2АБ конвейерининг майдалаш корпусида электромагнитларни ўрнатиш;
Янги-Ангрен ИЭС 3/2АБ конвейри ВР-1400 электрон конвейнер тарозиси монтажи;
Янги-Ангрен ИЭС Бош корпусининг ГЗУ қозонлари системасини реконструкциялаш;
Янгни-Ангрен ИЭС иситиш бўлими Бош корпусининг БСУ ва ЛПСУ қисми реконструкцияси;
Янги-Ангрен ИЭСда ЗШО-2 Тўлиқлаш дамбаси ва филтрацияга қарши экран қурилиши;
Тошкент шаҳри “Шимолий” ПС ва “Сайилгоҳ” ПС 110 кВ кабель тармоғи билан 110/35/10 кВ “Сайилгоҳ” ПС қурилиши;
Сирдарё ИЭСда детандер-генератор ўрнатиш;
“Тошкент ИЭС”да 27 МВт қувватга эга юқори самарали когенерацион газотурбина технологияларини амалга киритиш орқали энерго-ишлаб чиқаришни ошириш бўйича моделли лойиха;
Навоий ИЭС Зарафшон дарёсида сувни химиявий тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари;
Навоий ИЭСда 478 МВтли буғгаз ускунаси ва иссиқхона қурилиши учун ҳудудни тайёрлаш;
Янги-Ангрен ИЭСда 1-5-сонли энергоблокларни кўмирни йил бўйи ёқиш ёқиш усулига ўтказиш;
Талимржон ИЭСда ОРУ-500 кВли объектни қурилиши;
Навоий ИЭСда 220 кВли ОРУ реконструкцияси;
“Навоий” СИЭЗда электрэнергияси электрон счетчиклари ишлаб чиқариш заводи;
Бошқа идоралар томонидан:
Самарқанд вилояти, Жомбой туманида катта юк ташувчи “MAN” автотранспорт воситаларини йиғувчи ишлаб чиқариш;
Самарқанд вилояти, Жомбой туманида катта юк ташувчи “MAN” автотранспорт воситаларига дилерлик ва сервис хизмати Маркази;
Тошкент шаҳрида “Ёшлик” спорт комплекси ҳудудида инженерлик тармоқларини жойлаштириш юзасидан ёпиқ сузиш хавзаси;
Тошкент шаҳри “Динамо” ФСО ҳудудида ёпиқ сузиш хавзаси;
Оҳангарон шаҳрида Шакар заводи қурилиши;
Тошкент шаҳри Турин университети ҳузурида Академик лицей қурилиши;
Хоразм вилоятида “ДАМАС” русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш;
“Фотон” АЖ ҳудудида “Ўзавтосаноат” АК маъмурий бино ва иншоотлари комплекси қурилиши ва реконструкцияси;
Тошкнт вилоятида яшаш уй-жойларни қурилиши;
“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ таркибига 4 та Унитар корхоналар киради:
“Махсусэнергомонтаж” УК;
УК;“Гидромонтаж” УК;
“Энергоиссиқликмонтаж” УК;
“Энергоқурилишиндустрия” УК;
Бугунги кунда АО “Узгидроэнергоқурилиш” Самарқанд, Джизах вилоятларида ҳамда Сурхандарёнинг Шерабод туманида қурилиши режалаштирилаётга хар бири 200 МВт.дан иборат бўлган қуёш фотоэлектростансиясини қурилишида Кореянинг Samsung C&T Corporation компанияси билан хамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Сирдарё вилоятида қурилиши режалаштирилган қуввати 1500МВт бўлган Иссиқликэлектростанциясини қурилиш-монтаж ишларини олиш мақсадиқа Хитойнинг “CGGC International” компанияси ва Мисирнинг “ELSEWEDY ELECTRIC” компаниялари билан хамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Самарқанд шаҳар коммунал инфратузилмасини ўзгартириш режаси доирасида сув таъминот тармоқлари учун қурилиш ва электромеханик ишларни амалга ошириш учун бош пудратчини ташкилот сифатида иш олиббориш мақсадида АО “Узгидроэнергоқурилиш” Франсиянинг “SUEZ” компариясибилан хамкорлик ишлари олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорларини бажариш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириб бориш, энергетика ресурсларининг мувозанатини ошириш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги 276-сонли Қарорида «Чирчиқ ГЭСлар каскади» УК модернизацияси (ГЭС-10)», «Самарқанд ГЭСлар каскади» УК модернизацияси (ГЭС-2Б)», «Тошкент ГЭСлар каскади» УК модернизацияси (ГЭС-1)» инвестициявий лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари тасдиқланган.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида, «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ ҳамда «China National Technical Import and Export Corporation» (Хитой) компанияси билан «Чирчиқ ГЭСлар каскади» УК модернизацияси (ГЭС-10)» ва «Тошкент ГЭСлар каскади» УК модернизацияси (ГЭС-1)» бўйича умумий қиймати 8 419 934,23 АҚШ долларини ташкил этувчи 2021 йилнинг 18 январда CNTIC-Uzbekgidroenergoqurilish сонли шартнома имзоланган.

 

Обуна бўлиш

Тескари алоқа