“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг ўтган йиллар учун дивидендлар бўйича мавжуд қарздорликлари (01.10.2021)
Дивидендларни тўлаш бўйича 2021 йил 01 октябрь ҳолатига қарздорлик 1 118 086 минг сўмни ташкил этади.
1. “Ўзбекэнерго” АЖ улушига 2020 йил учун ҳисобланган дивидендлардан мавжуд қарздорлик 156 011 минг сўмни ташкил этади.
2. “Ўзбекэнерго” АЖ улушига 2014 ва 2015 йиллар учун ҳисобланган дивидендлардан мавжуд қарздорлик 432 803 минг сўмни ташкил этади.
3. Жисмоний шахслар улушига 2020 йил учун ҳисобланган дивидендлардан мавжуд қарздорлик 40 000 минг сўмни ташкил этади.
4. 2016-2020 йиллар учун жисмоний шахслар томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендлар миқдори 489 272 минг сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.