Aktsiyadorlik jamiyati yangiliklari

Кузатув кенгашининг 2021 йил 03 июндаги йиғилишида жамиятнинг 2020 йил фаолияти якунлари кўриб чиқилди. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана аниқланди, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг кун тартиби тасдиқланди, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тегишли масалалар киритилди, акциядорлар умумий йиғилишига 2020 йил якунларига кўра олинган фойдани тақсимлаш бўйича тавсиялар берилди.

2021 йил 25 июнда бўлиб ўтган акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг 2020 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, фойдани тақсимлаш, оддий ва имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш, жамият Бош директори билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини янги таркибини тайинлаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Кузатув кенгашининг 2021 йил 5 июлдаги йиғилишида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув Раиси ўринбосари Хайдаров Хасан Толибович - Кузатув кенгашининг Раиси этиб тайинланди

Обуна бўлиш

Тескари алоқа