Кузатув кенгашининг 2021 йил 03 июндаги йиғилишида жамиятнинг 2020 йил фаолияти якунлари кўриб чиқилди. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана аниқланди, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг кун тартиби тасдиқланди, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тегишли масалалар киритилди, акциядорлар умумий йиғилишига 2020 йил якунларига кўра олинган фойдани тақсимлаш бўйича тавсиялар берилди.
Батафсил...
COVID-19 га қарши курашиш тадбирлари доирасида жамият ҳамда тизим корхона ва ташкилотлари ишчи-хизматчилари диққатига:
– COVID-19га қарши вакцинациядан тўлиқ ўтиш;
– Бино ва иншоотларда тиббий ниқоб билан юриш;
– Икки метр ижтимоий масофани сақлаш;
– Дизинфекция тадбирларни мунтазам олиб бориш;
– Кунлик тиббий кўрикдан ўтиш;
– Оммавий тадбирларда иштирок этмаслик;
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур касаллик белгилари кузатилганда дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат қилишингиз талаб этилади.
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ
"Ўзбекгидроенергокурилиш" AЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 25 июн куни соат 11-00 да Тошкент ш. Навоий уйи рақами 22. Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак...
Aксиядорларнинг умумий йиғилиши учун акциядорлар реестри тузилган сана - 2021 йил 21-июн.
Aксиядорлар йиғилиш материаллари билан кўрсатилган манзил бўйича Компания Бошқарувида танишишлари мумкин.
Батафсил...
Хотира – ўтганларни эслатиб турувчи, ўзликни англатувчи, абадийликни ўзида мужассам этган жараён. Қадр – инсонни улуғловчи, эҳтиром кўрсатувчи инсоний безак. Яқинлашиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг туб моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассамдир.
Батафсил...
Т. Мирзарахимов ўзининг қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти даврида гидроэнергетика соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшди.
Т. Мирзарахимов ишлаб чиқарилган узлуксиз электр энергиясини Республика ягона энергетика тизимига ўтказишни таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда кичик энергетикани ривожлантириш бўйича узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда фаол бўлган.
Батафсил...
«Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ қуйидаги хизматларни кўрсатадиган ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади:
• АФМС га мувофиқ 2020 йил учун йиллик аудит.
• 2020 йил учун ҳисоботларни МҲХС бўйича трасформация қилиш.
• МҲХС га мувофиқ 2020 йил учун ташқи аудит.
• 2020 йил якунларига кўра корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш.
Батафсил...