Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида, жорий йилнинг 10-15 август кунлари «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ маъмурий биносида жамият ва унинг тизим корхоналари ходимлари ўртасида “Ғуруримсан, ифтихоримсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида шахмат мусобақалари ўтказилди. Саралаш ўйинлари иштирокчилари эсдалик совғалари билан, мусобақа ғолиблари эса пул мукофотлари билан тақдирландилар.