Aksiyadorlarning yillik umumiy yig‘ilishini o‘tkazish to‘g‘risida (30.06.2025)

Қуйидагилар белгилансин:Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши санаси - 2025 йил 30 июнь;
Умумий йиғилишнинг кун тартиби:

1. Жамият ижро органининг 2024 йил бўйича молиявий хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш.
2. Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда-зарарини кўриб чиқиш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йил якунлари бўйича жамиятни бошқаришга оид ҳисоботини кўриб чиқиш.
4. Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича “MARIKON-KANON” МЧЖ томонидан тақдим этилган аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.
5. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини 2024 йил якунлари бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
6. Жамиятнинг 2024 йил молиявий хўжалик фаолиятини текшириш якуни бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини кўриб чиқиш.
7. Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартибини кўриб чиқиш ва ягона акциядорга тавсиялар бериш.
8. Жамият ижроия органини сайлаш (қайта сайлаш) бўйича таклиф киритиш.
9. Жамиятнинг 2025 йилга тасдиқланган Бизнес режани қайта кўриб чиқиш.
10. Жамият кундалик хўжалик фаолияти жараёнида аффилланган шахслар билан келгусида тузилиши мумкин бўлган битимларни акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устав, “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Ижроия органи тўғрисида” “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Бошқарув ва назорат органлари аъзоларини моддий мукофотлаш (рағбатлантириш) механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низомларни янги таҳрирдаги лойиҳасини кўриб чиқиш.
Реестр шакллантириладиган сана - 2025 йил 25 июнь куни ҳолатига.

 

Обуна бўлиш

Тескари алоқа