Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида / О проведении годового общего собрания акционеров (30.06.2016)

Иш тартиби:
Душанба-жума: 900-1800, танаффус: 1300-1400
Алоқалар:
Телефон: (+99878) 148 80 00
E-mail: uzges@uzgidro.uz
“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖга 1932 йилда асос солинган бўлиб, жамият “Ўзбекэнерго” АЖ, автомобиль ва Химиявий саноати министрлик ва идоралари, сув ва қишлоқ хўжалиги, мудофаа ва махсус, турар жой ва ижтимоий маданий маиший мақсадидаги объектлар буюртмаси бўйича энергетик қурилишлар (гидроэлектростанциялар, иссиқлик электр станциялари, насосли ҳамда уларни модернизация қилиш, қайта таъминлаш ва демонтаж)ни амалга оширишда улкан тажрибага эга. Шунингдек, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ “TONOKU Elektrik Pover Co. Inc” (ускуналарни “NEDO” гранти бўйича етказиб бериш) япон компанияси билан биргаликда “Тошкент ИЭС” АЖда (шаффоф ривожланиш Механизми компоненти билан) “Юқори самарали когенерацион газотурбинали технологияларни киритиш ҳисобига энерго ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш Модель лойиҳаси” инвестицион объектини амалга оширишда иштирок этган.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.