• Асосий
  • Расмий
  • Тендерлар
  • «O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH» AJ ички аудит хизмати ходими лавозимига танлов эълон қилади

«O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH» AJ ички аудит хизмати ходими лавозимига танлов эълон қилади

Бўш иш ўрини тавсифи:
Мажбуриятлари:
• Қўйидаги йўналишлар бўйича тегишли текширувларни ўтказиш орқали ички аудитни (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунларига кўра) амалга ошириш:
• тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;
• корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилинишини;
• бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;

• солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;
• молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
• активларнинг ҳолатини;
• ички назоратнинг ҳолатини.
• тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
• бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда корхонанинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
• техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда корхонанинг кузатувчи кенгашига кўмаклашиш.
Лавозим номзодига қўйиладиган талаблар:
Қуйидаги ҳужжатларга эга бўлган номзодлар танлов қатнашчиси бўлиши мумкин:
• Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга;
• ички аудитор сертификатига;
• Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида, ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот ҳақидаги дипломга;
Ички аудит хизмати ходими лавозимига:
• суд қарори билан муомалага лаёқатсиз ёки қисман муомалага лаёқатсиз деб топилган;
• маълум бир муддатга давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган;
• уч йил давомида ҳуқуқбузарлик учун интизомий жавобгарликка тортилган;
• йил давомида қасддан ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазога тортилган;
• Жамият Кузатув кенгаши аъзоси ёки Ижроия органи раҳбари билан қариндош ёки қуда-андалар бўлган шахслар номзод бўла олмайдилар.
Танлов учун ҳужжатларни топшириш муддати 2023 йил 15 февралгача
Телефонлар:78-148-80-00, 90-999-08-43 Электрон манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

 

Обуна бўлиш

Тескари алоқа